Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда мини-футбол мусобақаcи бўлиб ўтди
2310
Мамлакатимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижонда мини-футбол мусобақаcи бўлиб ўтди

Хусусан,  божхона органларида соғлом  турмуш тарзини  кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни  янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамини муносиб ўтказиш мақсадида Андижонда футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари божхона бошқармалари ходимлари ўзаро куч синашишди.

Айтиш лозимки, беллашувлар ҳар қачонгиданда қизиқарли бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона ва Наманган вилоятлари божхона бошқармалари ходимлари майдонга тушишди.  Якуний ҳисоб 7:3 кўринишида Фарғона вилояти божхона бошқармаси фойдасига ҳал бўлди. Мезбон жамоа Андижонлик божхоначилар Наманганлик ҳамкасблари билан беллашдилар. Ҳисоб 5:0 кўринишида мезбон жамоа Андижон фойдасига ҳал бўлди.

Беллашувнинг энг қизиқ нуқтаси 1-ўрин учун ҳал қилувчи босқичи Андижон ва Фарғона вилоятлари божхона бошқармалари ходимлари ўртасида кечди. Муросасиз ўтган мазкур беллашув Фарғона жамоасининг кичик устунлигида, яъни 2:1 ҳисоби билан якун топди. Умумий ҳисоб-китобларга кўра Фарғона жамоаси 1-ўрин, Андижон жамоаси 2-ўрин ҳамда Наманган жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Тадбир сўнгида, Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалари ва мусобақа кубогини тантанали равишда топшириб, ходимларнинг келгуси иш фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

Дарҳақиқат, бу каби тадбирлар нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарлигини синовдан ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таьминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади. Табиийки, соғлик ва ҳамжиҳатлик бор жойда унумдорлик, ишга бўлган шижоат ҳам баланд бўлади!

9.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг