Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадоннинг нақ тўрт жойига яширилган марихуаналар фош этилди
1722
Фарғона вилояти Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Хонадоннинг нақ тўрт жойига яширилган марихуаналар  фош этилди

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Н.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди. Аниқланишича, уйдаги ўрик қоқилари солинган қоплар тагидаги бир литрли банкада, ертўланинг шифтига қистириб қўйилган қора рангли полиэтилен пакетда, молхона девори орасига қистириб қўйилган рангсиз пакетда ҳамда уйнинг томидаги шифер тагига қистириб қўйилган рангсиз пакет билан биргаликда ўткир хидли “марихуана” гиёхвандлик моддасига ўхшаш қуритилган ўсимликсимон моддалар борлиги аниқланди.

Экспертлар томонидан фуқародан олинган  моддалар 136 грамм “марихуана” гиёхвандлик моддаси  эканлиги тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

23.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг