Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилоятида истиқбол режа ва унинг бажарилиши муҳокама қилинди
1452
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш ҳамда уни ўз вақтида давлат бюджетига ўтказишдан иборат ҳисобланади.
Фарғона вилоятида истиқбол режа ва унинг бажарилиши муҳокама қилинди

Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари  М.Салиев иштирокида бошқарма учун белгиланган давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган истиқбол режа ва унинг бажарилиши ҳамда захиралари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда божхона тўловларига бевосита таъсир кўрсатадиган импорт шартномаларининг таҳлилини олиб бориш, йўлдаги юкларни белгиланган божхона постларига ўз муддатларида ва бут ҳолда етиб боришини таъминлаш, юкларнинг божхона омборларида узоқ вақтлар туриб қолишини олдини олиш чораларини кўриш ва ўз вақтида эркин муомалага чиқариш, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконини тадбиркорларнинг фаолияти ўрганилганидан сўнг рухсат бериш каби йўналишлар таҳлил қилинди. Бу борада келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда мазкур йўналишларни қамраб олиш бўйича топшириқлар берилди.

Божхона қонун ҳужжатларини бузилишини олдини олиш, товар моддий бойликларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилишига чек қўйиш ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан товарларни камайтириб кўрсатиш, бошқа ном билан декларациялаш ёки ТИФ ТН кодларини ўзгартириш орқали божхона тўловларини тўлашдан қочишга бўлган уринишларига қарши муросасиз кураш олиб бориш ҳалол тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини ўтказиши таъкидланди. Бу эса ўз навбатида ҳалол фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фойдасининг ортишига янги технологик асбоб-ускуналар олиб келишига имкон бериши тушунтирилди.

 Йиғилиш сўнгида барча йўналишлар бўйича қилинган муҳокамалар ва ўрганишлар натижасида мавжуд имкониятлар ва захираларни инобатга олиб, Фарғона вилояти божхона бошқармаси учун давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш бўйича истиқбол режани 2020 йилга нисбатан 40 фоизга ошириб бажариш топшириғи берилди.

Давлат бюджетининг даромадлар қисмини орттириб бажариш юртимизда кенг ободонлаштириш ишларини олиб бориш, маданий-маърифий, таълим ва медицина каби соҳаларни ривожлантириш учун манба бўлади. 

8.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг