Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси масъуллари Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйида бўлишди
1149
“Бу муассасаларнинг моддий ҳомийси бор, маънавий ҳомий керак. Бу ҳам савоб, ҳам керакли иш” — Шавкат Мирзиёев.
Давлат божхона қўмитаси масъуллари Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйида бўлишди

Ўзбек халқи меҳр, саховатпешалик ва мурувват каби чин инсоний фазилатларга эга халқ. Бундай инсоний хислатлар аслида бизга ота-боболаримиздан мерос. Ҳаётда ҳам халқимиз доим эзгуликка интилиб келган. Дунёдаги барча яхшиликларни биринчи бўлиб фарзандимизга илинадиган халқмиз. Бугунга келиб бундай ғамхўрлик давлат сиёсатига айлангани бор гап. Эндиликда бирор бир фарзанд давлат эътиборидан четда қолмайди.

Бу борадаги ишларни янада жонлантириш мақсадида айрим Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини бир қатор идоралар масъуллигига бириктирилмоқда. Ана шуларнинг бири сифатида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 12-сон Меҳрибонлик уйига Давлат божхона қўмитаси масъул этиб бириктирилди. Ушбу йўналишда бундай янгича ёндашувдан  бош мақсад бу даргоҳда тарбияланувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг олий маълумотли бўлишини ҳамда бандлигини таъминлашдан иборат.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 12-сон Меҳрибонлик уйи 1919 йилда ташкил этилган. Ҳозирда ушбу масканда 108 нафар тарбияланувчилар мактабгача бўлган болалар, бошланғич синф ва умумий ўрта синфларга бўлиб тарбияланмоқда. Меҳрибонлик уйида 29 нафар тарбиячи, психолог ва етакчилар тарбияланувчиларнинг етук инсон бўлиб етишишлари йўлида хизмат қилмоқдалар. Тарбияланувчиларга спорт турлари билан шуғулланиш имкони яратилган ва 20 дан зиёд тўгаракларда ҳунарга ҳамда касбга йўналтирилмоқда.

 Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари У.Кодиров божхона тизими масъул этиб белгиланган мазкур Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг кайфияти ва ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларни ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.

Ўрганишлар давомида вилоят Миллий гвардия ходимлари ва Қўқон шаҳар ҳокимликлари билан тарбияланувчиларга яратилган шароитларни янада яхшилан, уларни олий таълим муассасаларида таълим олишлари, уй-жой билан таъминлаш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Шу куннинг ўзида тарбияланувчиларни кайфиятини кўтариш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ва вилоят миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Тадбир сўнгида тарбияланувчиларга Давлат божхона қўмитаси Раисининг 300 дона китоблари топширилди.

 

 

8.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг