Жумладан, куни-кеча Сурхондарё вилоятида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ўртасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 20 га яқин иштирокчилар қаторида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган спорт мусобақасининг яккалик баҳсларида божхона ходими Исҳаков Санжар фахрли 2-ўринни олган бўлса, жуфтлик бахсларида Қабулов Шарофиддин ва Исҳаков Санжар шоҳсупанинг 2-ўринидан жой олишди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси томонидан спортга ва жисмоний тарбияга қаратилаётган беқиёс эътибор, божхона ходимларининг кўплаб спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишларига сабаб бўлмоқда.
8.08.2021