Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида
1347
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 3 август куни жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида

Танқидий руҳда бўлиб ўтган мазкур видеоселекторда асосий эътибор оддий одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш ҳамда зарур шароитлар яратишга қаратилди.

Алоҳида қайд этиш лозимки, пандемия шароитида юзага келган инқироз туфайли дунё иқтисодиётида кескин пасайиш кузатилаётганлигига қарамай, Ўзбекистонда аксинча барча соҳалар ва тармоқлар ривожланиб, ўсиш кўрсатгичлари йил сайин ортиб бормоқда.

Бундай жараён албатта халқимиз тараққиётини таъминлашда ҳар томонлама пухта ўйланган ва чуқур таҳлилий ёндошувлар хаётга изчил татбиқ этилаётганлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги мураккаб вазият таъсирига тушиб қолмасдан дадил ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Видеоселекторда айтиб ўтилганидек, биринчи ярим йилликда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсганлиги, бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилганлиги, инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этганлиги юқоридаги фикримизнинг яққол ифодасидир.

Қайд этиш лозимки, йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларига қабул қилган режасининг йил якуни бўйича 30-40%га кўпайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, экспорт хажмини кўпайтириш, тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Салиев иштирокида Андижон вилояти божхона бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этилган учрашувда ДБҚ раиси ўринбосари М.Салиев вилоятнинг экспорт салоҳиятини ва бюджет тушумларини, мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш бугунги кун тартибининг асосий ўринларида туришини таъкидлади.

Шу мақсадда кичик бизнес ва тадбиркорликни амалга оширишда божхона соҳасида яратиб берилаётган кенг имкониятларни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркор ва фуқароларга етказиш, бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, шунингдек уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш йиғилишда атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам муҳокама этилиб, йил якунига қадар вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада кўтаришда божхона ходимларининг ҳам масъулиятини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

7.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг