Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида тезкор штаблар фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирга қадар 160 дан мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди.
Тадбиркорларни қийнаётган масалалар бўйича қамровни янада кенгайтириш мақсадида мурожаатларни қабул қилиш 10 августга қадар давом эттирилгани боис, тезкор штаблар фаолияти ҳам узлуксиз олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси штабига ҳам ҳозирга қадар 6 та мурожаат келиб тушган.
Шу кунларда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги қарори билан қуввати 240 МВт бўлган йирик иссиқлик электр станциясини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур инвестицион лойиҳага туркиялик инвесторлар жалб қилинган.
Ҳозирда элект станцияси учун четдан келтирилаётган технология, хом ашё ва асбоб-ускуналарнинг божхона расмийлаштируви “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилмоқда.
Божхонадаги тартиботларнинг тезкорлик билан амалга оширилиши табиийки, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли ишга туширилишига, пировардида мамлакатнинг электь қуввати бўйича салоҳиятининг янада ошишига олиб келади.
7.08.2021