Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмага яширилган совуқ қуроллар фош қилинди
1550
Республикамизда, амалдаги тартибга кўра ваколатли органнинг тегишли рухсатномасисиз совуқ қуролларни олиб кириш тақиқланади. Бироқ айрим фуқаролар томонидан мазкур тартибга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Жўнатмага яширилган совуқ қуроллар фош қилинди

Навоий халқаро аэропортида хориждан юборилган курьерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, жўнатмалардан бирида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 1 дона “кастет” ҳамда 1 дона махсус ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг