Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
2043
Давлатимиз раҳбарининг бизнес вакиллари билан бўлажак очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, марказий ва бошқармада ташкил этилган штабларга ҳозирга қадар пойтахтлик тадбиркорлардан жами 16 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларга ўз вақтида ечим топилмоқда.

Жумладан, бошқарма бошлиғи Т.Саидовнинг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан мулоқоти очиқ ва самимий руҳда кечди.

Масалан, "Ababil Team" маъсулияти чекланган жамият томонидан шу вақтга қадар юртимизга импорт қилинмаган янги турдаги товар – узоқ муддат ётоқда қолаётган беморлар учун мўлжалланган махсус матрас тўшаклар олиб келинган. Илгари амалиётда кузатилмагани сабабли, мазкур товар учун тегишли сертификаталарни олишда тушунмовчиликлар юзага келган.

Учрашувда мазкур масалага масъул мутахассислар ҳам жалб қилиниб, масала жойида ҳал қилинди.

Яна бир тадбиркор эса Хитой давлатидан қурилиш ва нефт-газ соҳасида ишлатиладиган махсус транспорт воситаларини олиб келган. У эса мазкур  махсус траспорт воситаларини божхона расмийлаштиришда имтиёз қўллаш бўйича мурожаат қилди. Унинг мурожаати эса тўлиқ қаноатлантирилди. Унга божхона расмийлаштирувида 80 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилди

Бир сўз билан айтганда, бу каби очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишда муҳим аҳамият  касб этади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

7.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг