Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда ҳар бир мурожаат эътиборда
1917
Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан Навоий вилояти божхона бошқармаси тезкор штабига ҳам 13 та мурожаатлар келиб тушди.
Навоийда ҳар бир мурожаат эътиборда

Уларда қайд этилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш учун божхона ходимлари бевосита тадбиркорлик субьектларининг ҳузурига борган ҳолда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, Навоий шаҳридаги 2 гектар ҳудудда Корея технологиялари асосида барпо этилган мана бу иссиқхоналарда ҳозирда 20 га яқин иш ўринлари яратилган. Бу ерда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Туркия, Россия, шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилиб келинмоқда.

Эндиликда корхона эгалари иссиқхонани янада кенгайтириш учун четдан зарурий технологияларни олиб келишган. Ҳозирда ушбу товарлар божхона омборида сақланмоқда. Уларга нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш учун эса тегишли идораларнинг хулосаси зарурлигини таькидлади иссиқхона иш бошқарувчиси. Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар ҳар ой якунида таҳлил қилиниб, бошқарма раҳбариятига маълумот киритиб борилмоқда ва кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

 Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун хужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги қабул қилинаётган Қарор ва фармон талабларини фуқаролар ва тадбиркорга тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтирилиб, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.

7.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг