Жумладан, “Навоий” аэропорти чегара божхона постида ҳалқаро почта жўнатмалари орқали олиб келинган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, жўнатмалардан бирида тегишли ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган 180 гр. оғирликдаги кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.
Уларнинг умумий қиймати эса салкам 11 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
7.08.2021