Ана шу мақсадларда ташкил этилган учрашувлардан навбатдагиси Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қўнғирот” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан ҳудуднинг Қўнғирот, Шоманай туманларида фаолият юритувчи бир қатор тадбиркорлик субъектлари билан бўлиб ўтди.
Учрашувда пост бошлиғи А.Сапарбаев мамлакатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар тўғрисида тўхталиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этишда божхона органлари “тадбиркорларга яқиндан кўмаклашувчи орган” нуқтаи назаридан ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ишлаб чиқариш корхоналарида давом эттирилди ва жойларга чиққан ҳолда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг муаммолари ўрганилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида қизилмия илдизига ишлов бериб, унинг экспорти билан шуғулланувчи “Liquorice Engineering” МЧЖда бугунги кунда 30 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминлаган.
Мазкур корхона номига Россия, Хитой, Эрон давлатларида ишлаб чиқарилган қиймати 157,37 минг АҚШ долларига тенг бўлган технологик асбоб-ускуналари олиб келинган.
Ўтган давр мобайнида корхона 485 минг АҚШ доллари қийматидаги 174 тонна қизилмия илдизини таёқ ва кукун кўринишида дунёнинг Покистон, Туркия, Тунис каби бир қатор давлатларига экспорт қилган.
Корхона вақилларининг қизилмия илдизи экспортида жорий этилган йиғим бўйича қизиқтирган саволларига божхона ходимлари томонидан батафсил тушунтириш берилиб, қизилмия илдизини хомашё тарзида эмас балки ярим тайёр маҳсулот ёки компонент тарзида пўстлоғидан тозаланган ҳолда экспорт қилиш учун учун йиғим назарда тутилмаганлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларида юзага келадиган ҳар қандай муаммоли вазиятларда божхона органлари қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатишга ҳамиша тайёр, тадбиркорлик субъектлари томонидан доимий равишда ўзларининг фикр-мулоҳазалари,таклифлари ва уларни қийнаётган масалалар бўйича божхона постларига ва алоқа телефонларига мурожаат қилишлари мумкин.
7.08.2021