Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жангавор патрон сканердан “ўта олмади”
1455
Божхона органлари томонидан контрабанда предметларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жангавор патрон сканердан “ўта олмади”

Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл юк поезди юк вагонларини кўрикдан ўтказишга мўлжалланган Rapiscan G60 русумли инспекцион кўрик мажмуаси орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк вагонларидан бирининг сканер тасвирида шубҳали жисм борлиги аниқланди. Мазкур юк вагони божхона кўригидан ўтказилганда эса вагоннинг кўз илғамас ҳуфия жойига беркитилган бўш тамаки қутисида, Макаров русумли тўппонча учун мўлжалланган, контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона жангавор патрон борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг