Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда бошқарма бошлиғи Т.Саидов ва масъул бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича мутасадди бўлимларга топшириқлар берилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
6.08.2021