Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши, Қўқон шаҳри ҳудудида тезкор-қидирув тадбирини ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.О. шартли харидорга тўқ-жигарранг рангли, ўткир ҳидли, оғирлиги 100 граммни ташкил этувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6.08.2021