Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
6,1 млрд. сўмлик "парда" операцияси фош этилди
1878
Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан республикамизга товарларни чет олиб киришда давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган навбатдаги уриниш фош этилди.
6,1 млрд. сўмлик

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида юк контейнерларидан бирини кўздан кечириш давомида, унга ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган 712 минг 396 метр кв. ўлчамдаги пардалик матолар ортилгани аниқланди.

Уларнинг умумий қиймати эса 6 млрд. 100 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Агар улар қонуний асосларда импорт қилинганида давлат бюджетига 1.6 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг