Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ҳар бир мурожаат эътиборда
1245
Мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими амалиётга жорий этилди. Мазкур йўналишда барча даражадаги раҳбарлар ва давлат хизматчилари олдига пировард вазифа сифатида “Халқни рози қилиш” деган мақсад белгиланди.
Қашқадарёда ҳар бир мурожаат эътиборда

Халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари олдидаги муаммоларни ҳал этишда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олинган. Мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда.

Рақамларга кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойлари давомида бошқармага 66 та мурожаатлар қабул қилинган. Мурожаатларнинг 20 таси жисмоний шахслардан, 46 таси юридик шахслардан келиб тушган. Шунингдек, мурожаатларнинг 4 таси ёзма, 29 таси электрон ва 33 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этади.

Мазкур мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилган, 46 тасига тушунтириш ишлари амалга оширилган бўлса, 2 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар манфаатлари доимий тарзда қўллаб-қувватланмоқда. Мазкур йўналишда давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, унда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниши белгиланган.

Шу мақсадда вилоят ҳокимлигида, ҳокимлик ва идоралар вакилларидан иборат ҳудудий штаб ташкил этилган ва ҳозирда бевосита тадбиркорлик субъектларидан муаммо ва таклифларни йиғиш ҳамда туркумлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда божхона масъуллари томонидан божхонага оид мурожаатлар ўрганилиб, тадбиркорлар олдидаги муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Хусусан, Миришкор туманида тадбиркор Н.Қўчқоров ўзининг четдан импорт асосида олиб келинаётган наслли чорва молларига божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартибини жорий этиш юзасидан билдирган таклифи вилоят божхона бошқармаси томонидан қисқа муддатларда ўрганиб чиқилди ва таклиф юзасидан зарур чоралар амалга оширилди.

Шунингдек, ушбу тадбиркор томонидан четдан импорт асосида олиб келинган наслли қорамоллар учун ҳисобланган 135 миллион сўмлик божхона тўловларини 180 кунгача муддатда кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилди.

Бугунги кунда божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан йўлланадиган мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мурожаатларни жойида ҳал этиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойларга чиққан ҳолда сайёр қабул тарзда ҳал этиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

6.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг