Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
5,7 миллиард сўмлик товарлар ҳужжатлардан “тушиб қолган” экан
1516
Юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
5,7 миллиард сўмлик товарлар ҳужжатлардан “тушиб қолган” экан

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Андижон вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор номига хориждан олиб келинган иккита контейнердаги матолар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, қиймати 5,7 миллиард сўмлик 569 минг м2 матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

6.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг