Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги боқувчисини йўқотган болалар тарбияланаётган “Болалар шаҳарчаси”да спорт турнири ташкил этилди.
Тадбирда Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э. Райхонов сўзга чиқар экан, “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланаётган болаларга яратиб берилган шарт-шароитлар, спорт, санъат каби тўгараклар фаолияти, уларнинг ётоқхоналари, дарс машғулотларини тайёрлашдаги яратилган қулайликларни юқори баҳолади.
Тадбир давомида таълим даргоҳи тарбияланувчилари спортнинг кураш, таэквандо, дартс, арқон тортиш, стол тенниси ҳамда футбол тўпини ўйнатиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Тадбир давомида кинологларнинг хизмат итлари ёрдамида амалга оширилган кўргазмали чиқишлари болажонларда ёрқин таассурот қолдирди.
Дарҳақиқат, бугун Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларни ҳар соҳада ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, улар олдида учраётган муаммоларни бартараф этишда барча раҳбарлар бирдек масъул эканлиги ҳаётий ифодасини топмоқда.
Тадбир якунида вилоят бошқармаси томонидан болажонларга эсдалик совғалари топширилди.
Андижон вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.08.2021