2021 йил 1 августдан бошлаб:
божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилди;
тадбиркорлик субъектига четдан хом ашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилмоқда;
маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, уни импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди;
олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинмоқда;
олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги белгилаб қўйилди;
олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги лозим.
сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағларни қайтариш ёки сотиш контракти бўйича маблағларнинг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим;
бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган маблағларнинг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган маблағлар миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланди.
6.08.2021