Хусусан, Тошкент вилояти блжхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Т.Э. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасидаги 3 дона сумкада хорижда ишлаб чиқарилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 57 миллион сўмлик, 51 қутида ўсимликлар учун кимёвий воситалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.08.2021