Мазкур тамойил асосида қабул қилинган бошқа қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳам ушбу қоида мустаҳкамланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида мурожаатнинг шакл ва турлари, уни кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддатлари, бунда давлат органларининг мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.
Мурожаатнинг ана шундай қонуний асос ва кафолатлари туфайли фуқаролар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб тегишли идораларга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилмоқда. Бу мурожаатлар қонунда белгиланган вақтда тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасига 2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 33 та ёзма ва электрон мурожааат келиб тушган бўлиб, шулардан 22 таси жисмоний шахслардан 11 таси эса юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлардир.
Ушбу мурожаатларнинг 1 таси божхона расмийлаштируви ва назорати, 14 таси божхона тўловлари, 1 таси божхона органларига ишга кириш, 3 таси Божхона институтига ўқишга кириш ва 14 таси бошқа масалаларда келиб тушган.
Шунингдек, ушбу давр мобайнида бошқарма, бўлим, гуруҳ ва божхона постларида қабулга келган 57 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланишига эришишда бошқарма томонидан кенг аҳоли қатлами ўртасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари ҳамда масъул ходимларнинг сайёр қабуллари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.08.2021