Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1229
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Қ.Ж. умумий қиймати 89,5 миллион сўмлик 70 қути “Remdesiver Injection”, 4 қути “Humira pen”, 23 қути “Lantus Solostar” номли дори воситаларни шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида  ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, ушбу ҳудудда фуқаро А.Ж. “Чанган” русумли автотранспорт воситасига юкланган, умумий қиймати 144 миллион сўмлик 1600 дона “Астимин” номли дори воситаларини  шартли харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг