Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилди
1091
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган йўловчининг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ташқари 19 430 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, яна 5 та ҳолатда хорижий мамлакатга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ю.М., Х.С., К.Г., И.Р. ва А.Г.ларнинг қўл юклари кўздан кечирилганида, юклар орасида декларацияда кўрсатилмаган ҳамда олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ташқари умумий 16 400 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг