Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомашиналардаги 213 миллион сўмлик маиший техникалар манзилга етиб бормади
948
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва яширин иқтисодиётга барҳам бериш мақсадида божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Автомашиналардаги 213 миллион сўмлик маиший техникалар манзилга етиб бормади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар Н.А. ва А.Ж.лар бошқарувидаги “Кобальт” автомашиналари “Водил-Қўқон” йўналишида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 213 миллион сўмлик 21 турдаги 1900 дона маиший техникалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг