Кўрик-танлов шартларига кўра, касаба уюшмалари ҳаракатини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимлар ўртасида касаба уюшмалари мавқейини ошириш, жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотлар фаол иштирокини таъминлашга қаратилганлигига эътибор қаратилди.
Танловда, 100 нафардан зиёд аъзоларни бирлаштирган давлат муассасалари ва жамоат хизмати ташкилотлар ўртасида Хоразм вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти етакчиси И.Матниёзов ғолиб деб топилиб, I даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Ушбу мукофот божхона органлари тизимида Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларига кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади.
Хоразм вилояти божхона
бошқармаси
Ахборот хизмати
4.08.2021