Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари қўлланилмоқда
1554
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул таркибий тузилмалар раҳбарлари томонидан бошқарма ходимлари ўртасида коррупцияга йўл қўймаслик юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, шахсий таркиб иштирокида ўтказиладиган йиғилишларда ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажаришлари, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-аҳлоқ касб этика қоидаларига риоя қилиши, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш, қўпол муомалада бўлмаслиги, шунингдек божхона органларини обрўсизлантириш ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат ёки ҳаракатсизлик эвазига пул, моддий бойлик ва мулкий аҳамиятга эга хизматлар ёки бошқа кўринишда ҳақ олмаслиги, ўз хизмат мавқеидан ўзи, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат, хизмат, тижорат ёки бошқача тарзда фойда олиш мақсадида фойдаланмаслиги, шахсий масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилганда хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги хакида доимо ёдда тутмоқлиги уқтириб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, бунда коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин.

Шундай экан биз коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, барчамиз бирга ҳаракат қилишимиз зарур.

Бунда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган қонунбузар эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларини бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлишини англаган ҳолда ҳаракат қилишимиз талаб этилади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг