Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначилар “Нексия”даги 30 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди
1285
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.
Андижонда божхоначилар “Нексия”даги 30 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия вакиллари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Т. бошқарувидаги “NEXIA” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик “Remdesivir for injection (Lyophilized)” номли дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг