Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Камерал назорат механизми тўғрисида тушунтиришлар берилди
1962
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида божхона тўловларидан имтиёзлар жорий этилган.
Камерал назорат механизми тўғрисида тушунтиришлар берилди

Яратилган бу каби имтиёзлардан самарали ва мақсадли фойдаланган тадбиркорлар ўз иш фаолиятларини кенгайтириб, мамлакатимиз иқтисодини янада юксалтиришга ҳамда мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Бироқ, шундай “ишбилармон”лар ҳам борки, яратилган бу каби имкониятларни четлаб, ўз манфаатини давлат манфаатларидан устун қўйиб, қўлланилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги ўқув-семинарда айнан мазкур йўналишдаги масалалар тўғрисида фикр алмашилиб, келгусидаги ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда, вилоят прокуратураси, Давлат Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоятдаги вакили, адвокатлар ҳамда божхона бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 августдаги “Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, қарор билан қўлланилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш механизми тўғрисидаги низом тасдиқланган ва низомга асосан, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида ахборот алмашиш предметлари белгиланган.

Ўқув-семинарда вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Суннат Азизов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 6 августдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низоми мазмун-моҳияти, шунингдек божхона соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга масъул бўлган ходимларга юқоридаги норматив ҳужжатлар, ундаги нормаларни амалиётда тўғри қўлланилиши тўғрисида тушунтиришлар берди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг