Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ БУХОРО ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ
2956
СУҒУРТА ХИЗМАТИНИ КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танлов предмети: Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида “Суюлтирилган углеводород газини сақлаш учун резевурвуарларни ўрнатиш орқали қозонхоналарни газ билан таъминлаш” объекти - Хавфли ишлаб чиқариш объект типига кирувчи ҳисобланиб, ушбу объект учун бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ишларини бажариш.

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар таклифларни йўлланма хат орқали ёпиқ конвертда ва муҳрланган ҳолда топширишлари шарт.

Таклифлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинади.

Тижорат таклифи тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

Ташкилотнинг гувоҳнома ҳамда лицензиялари нусхаси асл муҳри ва ташкилот раҳбарининг имзоси қўйилган ҳолда тақдим этилади.

Тўлов тури олдиндан 15 %, қолган 85% тўлов ишлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори асосида суғурта суммаларининг энг кам миқдорлари қуйидагича белгилаб қўйилган.

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг типи

Суғурта суммасининг энг кам миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)

Иккинчи

50 000 (эллик минг) баравар,

яъни 8.612.000.000 сўм

 

- Суғурта мукофотининг энг юқори миқдори суғурта суммасининг 0,1 % этиб белгиланган ва талабгорлар ушбу фоиз миқдорини камайтириш орқали ўз таклифларини фоиз кўринишида тақдим қилишлари лозим;

- Суғурта муддати бир календарь йили;

- Суғурта полиси расмийлаштириш муддати, аванс пули ўтказиб берилганидан кейин 3 кун;

Қўшимча маълумотлар олиш учун: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 352-уйда жойлашган Бухоро вилояти божхона бошқармасига мурожаат қилиниши мумкин.

 

Телефон: (0365)-221-60-00, ички: 26-35

25.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг