Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яллама” чегара божхона постига халқаро консультантлар ташриф буюришди
4012
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Марказий Осиёда иш ўринларини ташкил этиш, савдо ва рақобатбардошлик бўйича лойиҳаси (USAID) доирасида хорижий мутахассислар Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига халқаро консультантларнинг амалий ташрифи бўлиб ўтди.
“Яллама” чегара божхона постига халқаро консультантлар ташриф буюришди

Ташриф давомида Грузиялик халқаро консультантлар Вахтанг Лашкарадзе ва Гиви Надирадзелар божхона органларида рақамли божхонани янада ривожлантириш юзасидан ўз тавсияларини ишлаб чиқиш мақсадида божхона постидаги мавжуд шароитлар ва имкониятлар билан танишишди. Делегация аъзолари “Яллама” чегара божхона постининг географик жойлашуви, иш фаолияти, йўловчилар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш бўйича имкониятлари, божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнида фойдаланиладиган техник воситалар ва инновацион технологиялар, шунингдек янги барпо этилаётган божхона терминали ҳақида ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумотлар олишди.

Шунингдек, делегация аъзолари божхона постида ташкил этилган Ситуацион марказ  ва Хавфларни бошқариш тизими фаолияти билан танишиб, бу тадбирларни рақамли божхона хизматни ташкил этишда муҳим қадамлар эканлигни эътироф этишди.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг