Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1151
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати  кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида ана шундай ҳолатлардан биринининг олди олинди.

Хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқаро Б.Н.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, сифати кафолатланмаган 80 дона “Oksapar 0.6ml 6000 Anti-Xa” ва 17 дона “Covifor Remdesivir for injection 100mg/vial” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг