Бу каби маҳсулотларнинг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида божхона ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириб келишмоқда.
Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Кармана тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида шу йўналишдаги қонунбузарлик ҳолати бартараф этилди.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро К.Л. бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 23 дона 200 литр сиғимли металл идишларда умумий миқдори 4400 литр бўлган дизель ёқилғиси борлиги аниқланди.
Қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётган мазкур ёқилғи ва металл идишларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 25 млн. сўмдан ошар экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
21.10.2018