Хусусан, Қашқадарё вилоятида гиёҳванд ўсимлигини ҳуфёна тарзда етиштириб келаётган фермер хўжалиги фош этилди.
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида маълум бўлишича, мазкур туманда жойлашган фермер хўжаликларидан бирининг ҳудуди шубҳа остига олиниб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур фермер хўжалигига қарашли боғдан ижара асосида фойдаланиб келаётган шахс бу ерда 7 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ҳуфёна тарзда парваришлаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
31.07.2021