Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтампт” божхона постига хориждан юртимизда истиқомат қилувчи қилувчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада эса почта жўнатмасида почта декларацияида қайд этилмаган қиймати 300 млн.сўмдан зиёдни ташкил этувчи 19 турдаги 273 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.07.2021