Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Дўстлик чегара божхона пости ходимлари ўзаро ҳамкорликда қўшни мамлакат худудидан божхона постига кириб келган, Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинаётган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида божхона юк декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 2 миллиард сўмлик 19 турдаги турли хил товарлар мавжуд эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.07.2021