Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Б.Х ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг ёнида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан ёзма декларацияланиши лозим бўлган миқдордаги, умумий қиймати тахминан 84 млн. сўмлик, 151 грамм тилладан ясалган заргарлик буюми борлиги аниқланади.
Маълум бўлишича, ушбу заргарлик буюмини фуқаро Б.Х.га учиб кетиш олдидан бошқа бир фуқаро божхона постидан олиб ўтиб беришни илтимос қилган экан. Аммо, бу ҳолатда ишонувчан йўловчига ушбу найранг фош бўлса, жавобгар бўлиб қолиши ҳақида ҳеч нарса демаган.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга, мувофиқ жисмоний шахсларга қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
31.07.2021