Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Isuzu”даги қинғир иш фош бўлди
842
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
“Isuzu”даги қинғир иш фош бўлди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро К.Б. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 91 миллион сўмлик гигиеник воситалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг