Танлов доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг муносиб хизмат олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда бошқарманинг Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти фаолияти ҳам атрофлича ўрганилди.
2021 йил 30 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашида мазкур кўрик-танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича тантанали тадбир ўтказилди
Танлов натижаларига кўра, касаба уюшмаси аъзолари 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар орасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти ғолиб деб топилиб,
1-даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси божхона хизмати майори А.Жайнаров мазкур тадбирда сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашига бошқарма шахсий таркиби номидан миннатдорчилик билдирди.
Ушбу ютуқ Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ҳамда ДБҚ Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳудудий бошқармаларнинг бошланғич ташкилотларига кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин самараси бўлиб хизмат қилади.
30.07.2021