Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 4-моддасида баён этилганидек, “ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча кўринишлари тақиқланади”.
БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияларида, “Одам савдоси олдини олиш ва курашиш” бўйича Брюссел Декларациясида ва “Одам савдоси тамойиллари” бўйича Маями Декларациясида ҳам қайтадан эътироф этилган. 2014 йил 30 июлда “Бутунжаҳон одам савдосига қарши куни” илк бора нишонланди.
ХХI аср бошида бу турдаги жиноятчилик шиддат билан ўсиб бормоқда. Жаҳонда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда, 600–800 минг аёл ва болалар турли алдов йўллари билан чет элларга олиб чиқилиб, қул сифатида сотиб юборилмоқда.
Турли жиноий гуруҳлар томонидан хотин-қизлар ғаразли мақсадлар учун алдаб олиб кетилаётганига қарамай, кейинчалик полиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жавобгарликка тортилмоқда. Шундай ҳам қўрқув ва муҳтожлик, мураккаб руҳий изтироблар исканжасида қолган бу тоифани жазоламаслик зарурлиги халқаро ҳужжатларда ифода этилмоқда.
Мазкур сана мунсобати билан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг барча божхона постларида профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, чегара божхона постларида одам савдосининг оқибатлари, ишлаш ёки бошқа мақсадида чет давлатларга ҳаракатланаётган фуқароларни одам савдоси қурбонига айланиб қолиши эҳтимолидан огоҳлантирувчи баннерлар фуқаролар учун кўринарли жойларга ўрнатилган.
Божхона постларига ўрнатилган мониторлари орқли одам савдоси жиноятининг салбий оқибатларига олиб келиши тўғрисида видероликлар доимий равишда намойиш қилиб келинмоқда.
30.07.2021