Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда фаолият сарҳисоби жамоатчиликка етказилди
1444
Божхона соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида "Сурхондарё" телерадиоканали "Диалог" кўрсатувининг навбатдаги сони тасвирга олинди ва намойиш қилинди.
Сурхондарёда фаолият сарҳисоби жамоатчиликка етказилди

Кўрсатувда маълум қилинишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоят ташқи савдо айланмаси 156 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2020 йил шу даврига нисбатан 20,9 млн. АҚШ доллари ёки 15% га кўпайган.

Экспорт қилинган товарлар улуши 59 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 млн. АҚШ доллари ёки 4,4% га кўпайган.

Шунингдек, товарлар 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Афғонистон, Покистон, Россия, Хитой ва Туркия ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар:  мева-сабзавот маҳсулотлари, калава ип, пахта толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, керамик идишлар ва кора металлар ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилувчи экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Жорий  йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 48,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Мазкур мева-сабзавот маҳсулотлари Афғонистон, Покистон, Россия, АҚШ, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Тожикистон ва ўнлаб Европа давлатларига экспорт қилинган.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш ҳамда уларга иқтисодий кўмак бериш мақсадида, вилоят божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 206  млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан 2021 йилнинг январ-июнь ойида  279 та божхона қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 3 млрд. 621 млн. сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинган.

68 та ҳолатда эса юртимизга кириб келаётган ҳамда ички ҳудудларда ноқонуний реализация қилинаётган 20 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 260 туп гиёҳвандлик ўсимликлари ва 254 дона психотроп ва наркотик таблеткалари тўхтатиб қолинган.

Бундан ташқари, натижаларни кенг жамоатчиликка етказишда бошқарманинг ахборот хизмати томонидан амлага оширилган ишлар ҳусусида ҳам тўлиқ маълумот бериб ўтилди.

Кўрсатув якунида  фуқароларимизнинг божхона соҳасига тааллуқли бўлган ҳар қандай масала ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг 76-225-24-51 рақамли ишонч телфонларига куну-тун телефон қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

30.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг