Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт қутисида пулланаётган оғу фош этилди
2303
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Гугурт қутисида пулланаётган оғу фош этилди

Шарғун шаҳарчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро  Ф.Н. ўзи истиқомат қилаётган уйи олдида Д. исмли шахсга  1 дона гугурт қутисига жойланган 10 гр. “наша”ни 200 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  

Шундан сўнг, ушбу шахснинг хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳаммомда 16 дона қоғоз ўрамлари яшириб қўйилганлиги аниқланди. Мазкур ўрамларда 25 гр. оғирликдаги наша борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, бу ерда қуритиш мақсадида газета устига ёйилган ҳолда    яна 170 гр. “наша” сақланаётган экан.

Шу тариқа, инсонлар ҳаётини заҳарлаши мумкин бўлган жами 205 гр. “оғу”нинг йўли тўсилди.

Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

21.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг