Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашувлар давом этмоқда
1123
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унга етарли шарт-шароит яратиш орқали республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни юқори босқичга олиб чиқиш мумкин.
Фарғонада тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашувлар давом этмоқда

Бунинг натижасида импорт қилинаётган кўплаб товарларнинг маҳаллийлаштирилиши ва ўзимизда ишлаб чиқарилишига имкон яратилади. Бу борада ҳукумат томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилмоқда.

Тадбиркорларга янги ишлаб чиқариш линияларини ташкил этишлари учун хориждан олиб келинадиган технологик асбоб ускуналар ва ишлаб чиқариш воситаларига божхона тўловларидан имтиёзлар назарда тутилган турлари кенгайтирилиб, янги турлари қўшилмоқа.

Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 4 июндаги 352-сонли қарори билан импорт қилинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди ва янги турлари билан ўзгартирилди.

Эндиликда тадбиркорлар томонидан хориждан мамлакатимизда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган 676 турдаги янги технологик асбоб-ускуналар импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Клычев ва бошқарманинг соҳавий тузилмалар бошлиқлари иштирокида ҳудудларга чиққан ҳолда тадбиркорлар билан божхона соҳасига доир уларни қийнаётган муаммоли масалаларини ўрганиш унинг ечимини топишга ҳамда божхона соҳасига доир қонунчиликдаги ўзгаришларни тадбиркорларга етказишга қаратилган сайёр учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда “Водий”, “Марғилон” ва “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида экспорт-импорт операцияларини расмийлаштириб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар қатнашди. Сайёр учрашувда тадбиркорларнинг божхона соҳасига доир муаммолари ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ҳудудларда тадбиркорлар билан божхона соҳасига доир уларни қийнаётган муаммоли масалаларини ўрганишга қаратилган сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Шу ўринда, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (73) 249-07-00 рақамли телефонларига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

30.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг