Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадондаги гиёҳвандлик воситалари фош бўлди
945
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Хонадондаги гиёҳвандлик воситалари фош бўлди

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон ертўласида 1 туп “Кўкнори” ўсимлиги ва 1 дона гугурт қутиси ичида 5 грамм оғирликдаги қуритилган “Наша” гиёҳвандлик воситаси ва 2 туп “Марихуана” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг