Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби
2461
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида”ги 801-сон Қарори билан “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида исталган мақсадларда ишлатишга мўлжалланган ва юқори частотали қурилмаларга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ҳамда «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирилади. Ушбу рухсатнома божхона органига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали тақдим этилади;

Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти бўлмаса, олиб кириш учун рухсатнома бериш ЭМММ томонидан рад этилади;

Мазкур Низомнинг амал қилиши божхона чегарасидан ўтказиладиган барча РЭВ ва ЮЧҚларга тааллуқли бўлиб, қуйидагилар бундан мустасно

1) савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар,

2) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун олиб кириладиган РЭВ ва ЮЧҚ

3) Халқаро электралоқа иттифоқи тавсияларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларига мос келувчи фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳаводаги кўчма хизматни радионавигация билан таъминлаш мақсадларида ишлатиш учун мўлжалланган бортдаги ва ердаги РЭВ

4) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказилаётган, божхона назорати остида бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт давомида ишлатилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.

Қуйидаги божхона режимларига расмийлаштирилаётган РЭВ ва ЮЧҚни божхона расмийлаштируви учун ЭМММнинг рухсати талаб қилинмайди:

  • “божхона омбори”;
  • “эркин омбор”;
  • “реэкспорт”;
  • “йўқ қилиш”
  • “давлат фойдасига воз кечиш” кўрсатилган режимлар остида жойлаштирилган РЭВ божхона органлари ва ЭМММ рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек, кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб кириш, ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб чиқиш вақтида уларни қайтариб олиб кириш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади:

Ушбу Низом талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида «вақтинча сақлаш», «божхона омбори», «эркин омбор», «реэкспорт», «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштирилган РЭВ ва ЮЧҚ бўйича ЭМММ ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида электрон маълумот алмашилади.

Ўзкомназорат РЭВ ва ЮЧҚни чет элдан олиб келиш тартибига риоя этилиши бўйича олиб борган текширувлари давомида аниқланган қоида бузилишлари бўйича зарур чоралар кўриш учун божхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚ белгиланган тартибда божхона органлари томонидан олиб қўйилади.

Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Валижон Юнусов
“Наманган аэропорт” чегара божхона пости инспектори

 

        

29.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг