Бироқ айрим фуқаролар томонидан мазкур тартиб бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан пиёда кириб келган фуқаро М.Н ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлсада, божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.
Ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган бир дона олдин фойдаланишда бўлган, АК-74 маркали автомат стволига ўрнатиш учун мўлжалланган ўткир тиғли пичоқни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ 550-сонли Қонуни талабларига зид равишда яъни ваколатли органнинг тегишли руҳсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, мазкур постга кириб келган фуқаро И.М нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб ўтиш учун тегишли органлардан рухсат олинмаган бир дона электрошок қурилмасини қонун талабларига зид равишда олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28.07.2021