Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро С.А. бошқарувида юртимизга кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, автотранспорт воситаси кабинасига хуфёна яширилган “Альбумин” номли дори воситалари мавжудлиги аниқланди.
Умумий қиймати 56,7 миллион сўмга тенг бўлган мазкур дори воситалари қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28.07.2021