Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
1180
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ишчи гуруҳи ҳамда Сирдарё тумани хокимлиги ва Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Сирдарё туманида фаолият олиб бораётган “PENG SHENG” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан
иборат бўлди.

Шунингдек, бугунги кунда божхона органларида тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар, соддалаштирилган божхона расмийлаштирув жараёнлари ҳамда расмийлаштирув вақтларини қисқартирилиши, барча жараёнларни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, бунда асосий мақсад божхона расмийлаштирувида инсон омилини камайтириш, шаффофликни таъминлаш эканлигига тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида, “PENG SHENG” МЧЖ фаолияти яқиндан ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг