Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Бошқарма штаби” фаолиятини бошлади
1096
Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш учун тадбиркорларга жорий йил 20 июлдан 31 июлгача ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Президентига мурожат қилиш имкониятлари яратилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Бошқарма штаби” фаолиятини бошлади

Мазкур тадбирларда божхона органларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан барча худудий бошқармаларда тадбиркорлар билан жойларга чиқиб очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Ушбу йўналишда Тошкент вилояти божхона бошқармаси бўлим ва гуруҳ бошлиқларидан иборат штаб ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари бевосита тадбиркорлардан вилоятда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган таклифларни йиғиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.

Бошқарма штаби аъзолари бевосита жойларга чиққан ҳолда, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчилари билан учрашиши ва уларнинг муаммоларини ўрганиши мумкин.

Бошқарма штаби 20 июлдан фаолиятини бошлаган бўлсада, шу вақтда қуйдаги масалаларни тўлиқ қамраб олди:

-божхона тўловлари йўналишидаги муаммоллар

-божхона омборларида товарларнинг сақланиши билан боғлиқ муаммолар

-товарларнинг ТИФ ТН кодларини тўғри белгиланишида учраётган муаммолар ва ҳоказо.

Бошқарма штаби муаммолар билан чекланиб қолмай, ҳамда БЮД маълумотлар базаси орқали “энг яхши экспортчи”, “энг яхши солиқ тўловчилар”, “энг кўп товар айланмасига эга бўлган тадбиркорлар”, “энг кўп инвестиция жалб қилган тадбиркорлар” рўйхати шакллантирмоқда.

Бу эса ўз навбатида, тадбиркорларга ишонч ва эътироф билдирилган ҳолда республика бизнес муҳитини янада яхшилашга ёрдам беради.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг