Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда “полиэтилен чиқиндилари” деб кўрсатилган товарлар тагига устамонлик билан яширилган, умумий қиймати 112,6 миллион сўмга тенг бўлган, 272 дона аликафон панелларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28.07.2021